Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

"Барселона"нинг кредит "история"си яхшиланди

Баҳо:
+ | -

Morningstar DBRS агентлиги "Барселона"нинг кредит рейтингини оширди.

Каталония клубининг кредит рейтинги барқарордан ижобийга кўтарилди. Бу қарор "Барселона"нинг сўнгги икки мавсумдаги молиявий кўрсаткичлари яхшилангани, клубнинг "Камп Ноу" стадионига қайтиши ҳисобига тушумларнинг ортиши ҳисобига янада яхшиланиши кутилаётгани, шунингдек, УЕФА ва Ла Лига томонидан қўллаб-қувватланган харажатларни самарали назорат қилиш" билан боғлиқ.

Morningstar DBRS прогнозларига кўра, клубнинг 2027 йилдаги даромади 1,1 миллиард еврога етади. Бундай хулосага "Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши ва ҳар мавсумда Ла Лигада 2-ўринни эгаллаши ва Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар етиб бориши ҳақидаги тахминлар асосида келишган.

Агентлик шунингдек, EBITDA (фоизлар, солиқлар, амортизация ва амортизациядан олдинги даромад), ўйинчиларнинг трансферидан олинадиган фойдани ҳисобга олмаганда, 2025 молиявий йилида 90 миллион евро атрофида ва ўрта муддатли истиқболда молиявий йилда 100 миллион евро атрофида бўлишини кутмоқда.

EBITDA клуб қарзидан 5,8 баравар ошиши кутилмоқда ва бу кўрсаткич келажакда EBITDA кўпайиши ва қарзни босқичма-босқич тўлаш ҳисобига барқарор ошиб боради.

Шуни таъкидлаш керакки, Morningstar DBRS "катта учлик" рейтинг агентликлари таркибига кирмайди - унинг таркибига Standard & Poor’s, Moody’s ва Fitch Ratings киради.

Киритилди: 22:17, 16.06.2025.
Ўқилди: 3699 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.