Кириш Регистрация

Конфедерациялар кубоги. Уругвай — Таити 8:0. Тўпми бу, шайбами бу?

Баҳо:
+ | -

Бразилияда конфедерациялар кубоги баҳслари давом этмоқда. Бугун ҳам яна икки учрашув ўз ниҳоясига етди. Испания Нигерияни ҳеч қандай қийинчиликсиз 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Уругвай Таитини 8:0 ҳисобида енгди.

Испания ҳамда Нигерия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бир қадар тинч ўтди десак асло муболаға бўлмайди. Буни ҳакам бирорта ҳам огоҳлантириш кўрсатмаганидан билиб олиш мумкин.

Ўйинда Висенте Дел Боске ўзининг кучли таркибини ташлаган бўлишига қарамай жамоа амалда кейинги ўйин учун машғулот ўтказди.

Қизиғи бу гал мураббий дарвозани Виктор Вальдесга ишониб топширди. Шу тариқа гуруҳ босқичининг учта ўйинида Испания дарвозасини учта дарвозабон қўриқлади.

Ўйинда «Барселона» футболчиси Хорди Альба жуда фаол ҳаракат қилди ва иккита голга муаллифлик қилди. Яна бир голни Фернандо Торрес ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Уругвай ҳамда Таити жамоалари ўртасидаги ўйин эса катта фарқ билан ўз ниҳоясига етган бўлишига қарамай воқеаларга бой бўлди. Ҳар икки жамоанинг биттадан футболчилари майдонни қизил карточка олган ҳолда эрта тарке этишди. Ўйинда Уругвай терма жамоаси футболчиси Абел Эрнандес тўртта голга муаллифлик қилди. Луис Суарес ҳам охирги 10 дақиқаликда дубл қайд этишга муваффақ бўлди.

Конфедерациялар кубоги
3-тур

В Гуруҳи

Нигерия – Испания 0:3 (0:1)
Голлар: Альба (3, 88), Торрес (62).
Нигерия: Эньема, Омеруо (Эгвуэкве, 11), Эмброуз, Обоабона, Элдерсон, Мба (Огу, 63), Огуде, Оби Микел, Акпала (Gambo, 71), Идейе, Муса.
Испания: Вальдес, Арбелоа, Рамос, Пике, Альба, Фабрегас (Сильва, 54), Хави, Бускетс, Иньеста, Сольдадо (Торрес, 60), Педро (Вилья, 75).

Уругвай – Таити 8:0 (4:0)
Голлар: Эрнандес (2, 24, 45, 67), Перес (27), Лодейро (61), Суарес (82, 90).
Уругвай: Сильва, Агиррегарай, А. Перейра, Коатес, Скотти, Лодейро, Гаргано, Перес, Эгурен, Г. Рамирес (Суарес, 69), Эрнандес.
Таити: Мериэль, Ж. Тео, Валлар, Людивьон, Симон, Л. Тео (Атани, 71), Каруан, Этаме (Лемэр, 53), Ваируа, Шон-Ю, Наньин (Тиони, 88).
Огоҳлантиришлар: Людивьон (8), Скотти (42), Валлар (49), Шон-Ю (66), Гаргано (84).
Четлатишлар:Скотти (51), Людивьон (59).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:03, 24.06.2013.
Ўқилди: 5960 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик