Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби президенти Даниэль Леви клубининг Европа лигасидаги ғалабадан кейинги амбициялари ҳақида гапирди.
"Тоттенхэм" еврокубокда ғалаба қозонди, аммо бу етарли эмас. Энг муҳими, биз эришмаган мақсадлардир. Премьер-лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишимиз керак. Клубимиз катта ғалабаларни истайди," - дея клуб раҳбари сўзларини келтирмоқда The Telegraph.
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси финал учрашувида "Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонганди (1:0).













