Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ўзбекистон кубоги. “Шўртан” ва “Бунёдкор” чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган 2 та учрашув 18 июнь, чоршанба куни ўтказилди.

Жумладан, “Шўртан” Ғузорда “Арал”ни қабул қилган бўлса, “Қўқон-1912” ўз майдонида “Бунёдкор” билан ўйин ўтказди.

Ғузордаги баҳс мезбонлар устунлиги остида ўтди ва натижа ҳам шунга яраша бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзида “Шўртан” иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда жами учта гол урилган бўлса, уларнинг биттаси меҳмонлар ҳисобига бўлди.

Шундай қилиб, ғузорликлар чорак финалга йўл олди.

Қўқондаги баҳс эса анча қийин ўтди. 45+2-дақиқада Жавоҳир Ҳусанов ҳисобни очди. Иккинчи бўлим аввалида – 49-дақиқада эса Носиржон Абдусаломов ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин якунига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди. Қўшимча вақтларда ҳам гол урилмади ва пенальтилар сериясида ғолиб номи аниқланди. Унда тошкентликлар устун келди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон кубоги, нимчорак финал
18 июнь, чоршанба
“Шўртан” — “Арал” 4:1
Голлар: Темур Мамасиддиқов, 27 пен (1:0), Нуриддин Ҳасанов, 41 (2:0), Дониёр Нарзуллаев, 60 (3:0), Зулпуқар Қуанишбаев, 87 (3:1), Асадбек Саитхонов, 90+3 (4:1)

“Қўқон-1912” — “Бунёдкор” 1:1 (пенальтилар серияси – 4:5)
Голлар: Жавоҳир Ҳусанов, 45+2 (1:0), Носиржон Абдусаломов, 49 (1:1)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:54, 18.06.2025.
Ўқилди: 1426 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик