Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

“Челси” 100 млн еврога харид қилган футболчисини судга бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Челси” клуби ҳужумчи Михайло Мудрик устидан судга мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Агар Мудрикнинг допинг қоидаларини бузганлиги тўлиқ исботланса, клуб унга қарши меҳнат шартномасини бузганлик учун даъво қўзғатмоқчи. “Челси” футболчини  “Шахтёр”дан 100 миллион еврога сотиб олган эди (70+30 бонус). Агар украин футболчисининг айби исботланса, бу сармоя катта хавф остида қолиши мумкин. Мудрик эса тўрт йилгача футболдан четлаштирилиши мумкин.

Бошқа бир нашр эса клубнинг судга мурожаат қилиши эҳтимолдан йироқ эканлигини маълум қилган. Чунки бу ҳолат “Челси” имижига салбий таъсир кўрсатиши ва бошқа футболчиларни жалб қилишда қийинчилик туғдириши мумкин.

Аввалроқ Англия Футбол Ассоциацияси (FA) Мудрикни антидопинг қоидаларини бузишда айбли деб топган эди. Бироқ бу ҳали тўлиқ исботланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Михайло допинг тестида мусбат натижа қайд этилгани учун вақтинча футболдан четлаштирилганди. У ноябрь ойида миллий жамоада ўйнаганидан сўнг тест топширган ва шундан бери майдонга чиқмаяпти.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:55, 20.06.2025.
Ўқилди: 1727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик