Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Барселона» даромадлар яхши бўлса, бразилиялик ҳимоячи билан шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

"Монако" ҳимоячиси Вандерсон "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли ўнг қанот футболчиси каталонияликлар томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган футболчи сифатида кўрилмоқда, аммо унинг трансфери тўғридан-тўғри клубнинг трансфер даромадларига боғлиқ. Манбага кўра, Вандерсон "Барселона" раҳбариятининг ёзги мавсумдаги асосий мақсадлари қаторига кирмайди, аммо бир нечта футболчилар кетиб, бўш бюджет пайдо бўлган тақдирда вариантга айланиши мумкин. Футболчига аввалроқ "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирган, улар бразилиялик футболчини Трент Александр-Арнольдга ўринбосар сифатида кўраётганди.

Якунланган мавсумда Вандерсон "Монако" сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва шерикларига 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг июнигача амал қилади. Transferмаркт портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:10, 21.06.2025.
Ўқилди: 2394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.