"Краснодар" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эдуард Сперцян ёзда "Аякс"га ўтмайди. Амстердам клубига Сперцян жуда ёқмоқда, аммо "Аякс" Россия клубига трансфер бўйича таклиф юбормайди. Сабаби - сиёсий вазият. Бу ҳақда Armenie Football нашри хабар бермоқда. Умуман олганда, 25 ёшли Сперцян "Аякс" либосини киймайди.
Эдуард Сперцян "Краснодар" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда Сперцян "буқалар"га тарихда илк бор Россия чемпиони бўлишга ёрдам берди. Дарвоқе, нуфузли Transfermarkt портали краснодарликлар сардорини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













