"Саутгемптон"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокер-Питерс фаолиятини Лондоннинг "Тоттенхэм" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда To The Lane and Back нашри хабар берди.
Манбага кўра, айни дамда "шпорлар" мудофаа чизиғини мустаҳкамлаш учун 28 ёшли ҳимоячи сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Кайл Уокер-Питерс "Тоттенхэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020 йилда инглиз пойтахт клубини тарк этиб, "Саутгемптон" футболчисига айланди.













