Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем янги жамоадоши Трент Александр-Арнольд ҳақидаги саволга жавоб берди.
Ўнг қанот ҳимоячиси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин "Ливерпуль"дан "қаймоқранглилар" сафига қўшилди.
"Трент жуда яхши мослашди. "Реал"да уни деярли дарҳол қабул қилишди, чунки у ажойиб йигит. Энг яқин дўстим ҳам ҳозир шу ерда эканлигидан жуда хурсандман," - дея Беллингемнинг сўзларини келтиради Madrid Universal.













