Кристиан Нергор "Арсенал"га ўтиши мумкин.
Лондон клуби 31 ёшли футболчи учун 11 миллион евро таклиф қилди ва "Брентфорд"дан жавоб кутмоқда, деб хабар беради The Athletic.
"Канонирлар" таркибини Томас Парти тарк этиши кутилмоқда. Томонлар шартномани узайтирмоқ ҳақида келиша олмадилар.
Ўтган мавсумда Нергор АПЛда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.













