"Брентфорд" ярим ҳимоячиси Кристиан Нергор "Арсенал"га ўтади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Клублар 11 миллион евролик трансферга келишиб олишган. 31 ёшли даниялик футболчи "канонирлар" сафини тарк этаётган Томас Партининг ўрнини эгаллайди.
Ўтган мавсумда Нергор 35 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













