Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Аҳмаджон Мусаев: «Рақибларимизни ҳурмат қиламиз, аммо чўчимаймиз»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Хорватияга қарши ўйин суръати Янги Зеландияга қарши баҳсникидан кўра юқорироқ бўлишини қайд этиб ўтди.

25 июнь, сешанба куни «Bursa Ataturk Stadium»да Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида асосан Ўзбекистон ОАВ вакиллари иштирок этишди. Ўзбек тилида кечган мулоқот қизиқарли ва нисбатан узоқ давом этди. Матбуот анжумани давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган деярли барча саволларга жавоб олишди.

ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 1-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам, Хорватия ҳам рақиблари устидан ғалаба қозонди. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Янги Зеландияни йирик, 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган бўлса, хорватияликлар гуруҳ фаворитларидан бири ҳисобланган Уругвайни 1:0 ҳисобида таслим этишди. Эътиборли томони, ўйин давомида ёш хорватлар Уругвай терма жамоасига қарши нисбатан анча тажовузкор тўп суриб, беш марта сариқ карточка олишди. Аҳмаджон Мусаевнинг фикрича, бу Хорватиянинг қўполлигидан эмас, балки мусобақага жанговар тайёргарлик билан ташриф буюрганидан дарак беради.

«Европадаги саралаш босқичидан ўтиб, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чиқиш нисбатан қийин. Шунинг учун ҳам, Европанинг жаҳон чемпионатидаги жамоалари кучли ҳисобланади. Лекин бу билан, биз рақибдан кучсизмиз, демоқчи эмасман. Бизнинг ҳам Хорватия ва бошқа кучли рақибларга тайёрлаб қўйган жиҳатларимиз бор. Жамоамиз фалсафаси шундай: биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз, бироқ улардан чўчимаймиз. Майдон текис – тўп юмалоқ. Бразилия билан ўйнайсизми, бошқаси билан, фарқи йўқ – ўйин бошида ҳисоб 0:0 бўлади ва 90 дақиқа давомида ким яхшироқ ҳаракат қилса, ўша ғалаба қозонади», - деди Аҳмаджон Мусаев.

«Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистонни ҳам, Хорватия ҳам эртанги ўйинда дуранг қаноатлантиради. Лекин биз шундай ҳаракат қиламиз – тўп бизда бўлганида ҳужумга ўтамиз, рақиб тўпни эгалласа ҳимояланамиз. Осиё чемпионатида барча жамоаларнинг бош мақсади – тўртликка кириш. Жаҳон чемпионати эса улар фаолиятидаги ҳозирги энг юқори чўққи ва бу чўққи қайтиб келмайди. Хорватияга қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин. Бироқ майдонда бирорта ҳам ўзбекистонлик бефарқ футболчини кўрмайсиз. Жамоамизда ҳеч қандай ҳаволаниш деган нарса йўқ. Чунки биз ўз режамиз бўйича ҳали минимал вазифани ҳам уддалаганимиз йўқ. ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов таъкидлаганларидек, биз қадамба-қадам ривожланишда давом этамиз; йигитларга ишонинг», - деди Аҳмаджон Мусаев.

«1-тур ўйини вақтида Янги Зеландия бош мураббийи олдимга келиб: «Бу ҳаво мени ўлдиряпти», - деди; ўйин куни ҳаво жуда иссиқ эди. Шундай ҳавода яхши ўйин кўрсатишгани учун янги зеландияликларга ҳам, ўзбекистонлик футболчиларга ҳам раҳмат айтиш керак. Иқлимдан келиб чиқиб ҳам биз кўпроқ тўпни эгаллаб туришга эътиборни қаратдик, чунки тўп билан ҳаракат қилаётган футболчи камроқ чарчайди. Хорватия билан ўйинда эса 1-турдагидан кўра яхшироқ ўйин кўрсата оламиз. Чунки соат 17:00да тўп суриш билан 21:00да тўп суриш орасида катта фарқ бор. Ўйин суръати ҳам юқорироқ бўлади. Яна қайтараман – дуранг натижа ҳар иккала жамоани ҳам қаноатлантиради, бироқ биз фақат ғалаба учун тўп сурамиз», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:09, 25.06.2013.
Ўқилди: 6069 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.