Марк-Андре тер Штеген "Монако"га рад жавобини берди.
Marca хабарига кўра, монаколиклар вакиллари "Барселона" дарвозабони билан боғланишган, аммо у каталонияликлар сафида қолиш истагини билдирган.
"Кўк-анорранглилар" футболчининг ниятидан хабардор, аммо у барибир ёзги трансферлар вақтида тушадиган таклифлардан бирини қабул қилишига умид қилмоқда. Бу клубга иш ҳақини сезиларли даражада камайтириш имконини беради.













