"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо мавсумолди тайёргарлигини бошлаб юборди ва жамоанинг қолган футболчилари қайтгунига қадар якка тартибда машғулот ўтказади, деб хабар беради Sport.es.
Манбага кўра, 26 ёшли уругвайлик таътилдан қайтган ва бир неча кун Барселонада бўлиб, жисмоний ҳолатига эътибор қаратган.
У ҳар куни ўз спорт залига эга бўлган уйда шуғулланади ва клубнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлари томонидан ишлаб чиқилган индивидуал дастурга амал қилади.
Араухо 2024/25йилги мавсумда 24 та ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2031 йилнинг ёзигача амал қилади.













