Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Хаби Алонсо Родригони сотишга рухсат берди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ва бош мураббий Хаби Алонсо бразилиялик ҳужумчи Родригонинг ёзда жамоадан кетишига қарши эмас.

Родриго ўтган мавсум охирида Карло Анчелотти қўл остида камдан-кам ўйнади ва клуб футболчининг машғулотларда баъзида етарлича мотивация бўлмаганидан хавотир билдирган, гарчи унинг атрофидагилар буни доим рад этишган.

Родригонинг отаси ва агенти Эрик Гоис ўғлининг "Реал"даги аҳволидан шикоят қилди, у ерда баъзида Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем юлдуз триосининг соясида қолди. Бу гаплар клуб раҳбариятига ёқмади ва бу футболчининг ёмон ўйини билан биргаликда "Реал Мадрид" энди ҳужумчини сотиш имкониятига очиқ бўлишига олиб келди.

Якуний қарор эса янги мураббийда қолди ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан жамоани қабул қилиб олган Алонсо, агар муносиб таклиф тушса, футболчининг кетишига тўсқинлик қилмасликка қарор қилди.

Родриго хизматларига "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда. Охирги ҳафталарда лондонликлар футболчи вакиллари билан дастлабки музокаралар олиб бориб, бразилияликни трансфер қилиш имкониятларини баҳолашди.

Киритилди: 15:15, 04.07.2025.
Ўқилди: 1165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик