"Барселона" реконструкция қилинаётган "Камп Ноу"га қайтишини яқинда эълон қилганди.
Маълум бўлишича, клуб Ла Лигада дастлабки 3 та турни сафарда ўтказади, фақатгина 4-турда "Валенсия" билан ўйинда "Камп Ноу"га қайтади.
10 август куни "кўк-анорранглилар" Гампер кубоги доирасида "Комо"ни қабул қилади.













