Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Аҳмаджон Мусаев: «Биз ҳар доим ғалаба учун тўп сурамиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Хорватияга қарши ўйинда унинг шогирдларига бироз омад кулиб боқмаганини қайд этиб ўтди.

«Яхши ўйин гувоҳига айландик. Бугунги ўйини учун Хорватияга миннатдорчилик билдиришни истардим. Биз ғалаба қозонишни, кейинги босқич масаласини ҳал қилишни мақсад қилгандик, бироқ бугун бироз омад кулиб боқмади», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хорватияга қарши ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Ўйин давомида ҳисобни ошириш учун қатор имкониятларга эга бўлишди, бироқ охир-оқибат ягона хато сабаб ўтказиб юборилган биргина гол Аҳмаджон Мусаев шогирдларини кейинги босқич йўлланмасини тақдим этиши мумкин бўлган уч очкодан маҳрум қилди. Шунга қарамай, 1:1 ҳисобидаги дуранг ҳар иккала жамоанинг гуруҳдаги ўз мавқеларини сақлаб қолиш имконини беради.

«Ҳа, шогирдларимнинг Хорватияга қарши учрашувдаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Жамшид Искандеровнинг алмаштирилиши ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз гол уришни мақсад қилгандик, шунинг учун ҳам ушбу футболчини алмаштиришга қарор қилдик», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини яна бир осон бўлмаган баҳс кутиб турибди. 29 июнь, шанба куни Анталиядаги Акдениз университети стадионида ўтказиладиган баҳсда ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушиши шубҳасиз. Хусусан, 2-турда Янги Зеландияни мағлубиятга учратган жанубий америкаликлар сўнгги турда кейинги босқич йўлланмасини ҳал этиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишлари турган гап. Аммо, Аҳмаджон Мусаевнинг алоҳида таъкидлашича, Ўзбекистонни ҳам ғалабадан бошқаси қониқтирмайди.

«Биз ҳар доим, қандай вазият бўлишидан қатъий назар, фақат ва фақат ғалаба учун тўп сурамиз. Таркиб билан боғлиқ қандайдир тажриба амалга ошириладиган бўлса, буни Уругвайга қарши ўйинда албатта кўриб, билиб оласиз. Бизнинг бош мақсадимиз – ёлғиз Уругвайнигина мағлуб этиш эмас, балки плей-оффдаги биринчи ўйинда ҳам ғалаба қозонишдир», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 08:47, 27.06.2013.
Ўқилди: 4683 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.