Кириш Регистрация

Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Машъал" — ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Афсуски, ўйинни ёмон бошладик. Гол ўтказиб юборгач, кейин уйғондик. ОКМК бир нечта учрашувдан бери ғалаба қозона олмаётганини билардик. Шунга қарамай бу жамоанинг ўйини яхши йўлга қўйилган. Иккинчи таймда ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик, лекин рақиб ҳимояда бехато ҳаракат қилди. Босим уюштирдик, ҳатто баҳс охирларида қулай вазиятга эга бўлдик. Аммо якунда кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, мағлуб бўлдик.

— "Машъал" беш нафар ҳимоячи билан ўйнаб ҳам стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборди. Балки жамоага яхши ҳимоячи керакдир?

— Суперлигада яхши иштирок этиш учун ҳар доим яхши ўйинчилар керак бўлади. Бу фақат ҳимоя чизиғи билан боғлиқ эмас. Ҳамма чизиқларга яхши ўйинчилар керак. Бу ҳозирги Суперлиганинг талаби. Биз ҳам бу борада футболчилар билан ишлаяпмиз, машғулотларда уқтиряпмиз, ўйинчиларни уйғотишга ҳаракат қиляпмиз. Ўйиндан олдин кўрсатма берганда ҳатто рақиб ўйинчиларининг номигача айтамиз. Ким кимни ёпиши кераклиги ҳақида кўрсатма берамиз. Аммо бугун ўзингиз кўрдингиз, бешта ҳимоячи билан ўйнаб ҳам гол ўтказдик. Лекин иккинчи бўлимдаги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман.

— Бугун Хумоюн Муртазоевга рақиб деярли ўйин бермади. Шундай ҳолатларда нимадир ўзгартириш киритган маъқул эмасми?

— Захирамиздаги ҳужумчи ўйинни кучайтира олмасди, чунки ОКМК ҳимояси барибир кучли эканини билардик. Уларда маҳоратли футболчилар кўп. Бизга яхши савиядаги ярим ҳимоячилар ҳам керак. Бундай ўйинларда савия кўп нарсани ҳал қилади.

Манба: https://t.me/Mashal_uzbekistan
Киритилди: 08:52, 06.07.2025.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик