Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Энцо Мареска: "У биз учун жуда муҳим"

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска ярим ҳимоячи Мойсес Кайседонинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Эквадорлик футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/4 финалидан ўрин олган "Палмейрас"га қарши ўйинни карточкалари кўпайиб кетгани учун ўтказиб юборди. "Кўклар" қийин ғалабани қўлга киритиб (2:1), ярим финалга йўл олди ва бугун "Флуминенсе"га қарши баҳс олиб боради. Кайседо яна таркибга қайтди.

"Мойсес жуда муҳим, у мавсумнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди. Бахтимизга, бизда Ромео Лавия ҳам бор, куни кеча эса Андрей Сантосни жалб қилдик. Мен улардан мамнунман, аммо Кайседо мавжуд бўлса, янада яхши," - деди Мареска матбуот анжуманида.

Киритилди: 08:30, 08.07.2025.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.