Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес "Барселона" ҳужумчиси Леонель Мессини ҳарид қилишга тайёр. Ҳар холда, испан матбуотида шундай ёзилмоқда.
Перес бу сўзларини Каталония клуби собиқ бош мураббийи Йохан Круиффнинг гапларига жавобан айтди. Эслатиб ўтамиз, Круифф "Барса" Неймарни ҳарид қилганидан сўнг Мессини трансферга қўяверса бўлади" қабилида чиқиш қилганди.
"Агар "Барселона" Мессини сотмоқчи бўлса, марҳамат бизга мурожаат қилсин", деди Перес.
Круиффнинг сўзлари "кўк-анорранглилар" мухлислари томонидан норози оҳангда қарши олинди ва ўтказилган сўровда Месси сотилмаслиги кераклигини таъкидлашди.