Килиан Мбаппе "ПСЖ"га қарши ўйинда 1 та аниқ зарба йўллади.
"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида парижликларга (0:4) имкониятни бой бериб, турнирни тарк этди.
Marca нашри ўйинни тўлиқ ўтказган франциялик ҳужумчининг статистикасини тақдим этди. Мбаппе ўйин давомида 4 та зарба йўллади, улардан бири дарвозага аниқ борди. Килианнинг 15 та узатмасидан 12 таси аниқ бўлди. Шунингдек, ҳужумчи бир марта қоида бузди.













