Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Бектемир Абдуманнонов: “Роналдуга қарши ўйнаб кўриш ниятим бор”

Баҳо:
+ | -

“Андижон”нинг етакчи футболчиларидан бири, иқтидорли қанот ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов биринчи даврада “Бургутлар”сафида Суперлиганинг барча 15 та ва Кубокнинг 3 та ўйинида майдонга тушди. 4 та гол урди ва 2 та голли пасни амалга оширди. Олдинда эса ҳал қилувчи мавсумнинг иккинчи қисми турибди.

Биласиз, “Андижон” чемпионатдан ташқари бу йил илк бор Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Абдуманнонов эса биринчи давра ва олдинда турган чемпионат ҳамда ОЧЛ 2 ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Ортда қолган биринчи давра ҳақида нималарни айта оласиз ва нимаси билан ёдингизда қолди?

-  Мавсумни яхши бошлагандик. Орада омадсизликка учрадик. 5-6 та учрашувда кетма-кет ютқазиб қўйдик. Ўшанда йигитларда ҳам бироз руҳий тушкунлик сезилганди. Кейин янги мураббийга мослашиш жараёнини ўтказдик ва ҳозир барчаси жойида. Иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўрамиз. Худо хоҳласа, биринчи даврада йўқотилган очколарни иккинчи даврада тўлдирамиз.

-  Биринчи давра ўрталарида бош мураббий ўзгарди. Унга тўлиқ мослашиб олдингларми?

-  Мураббийнинг тактикасига ҳамма мослашди. Ўртадан кўпроқ ҳужум уюштириш бўйича ҳам ишлаяпмиз. Мослашувчанлик жуда яхши ва тезроқ амалга ошди. Максим Шатскихнинг услуби замонавий футбол. Иккинчи даврага Тожикистонда тайёргарлик кўрамиз, янги ўйинчилар ҳам келишади.

-  Иккинчи давра жуда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, жамоани ОЧЛ 2 мусобақаси кутяпти. Бу “Андижон” учун ҳам, сиз учун ҳам дебют саналади. Нима кутяпсиз ва қандай тасаввур қиляпсиз?

-  Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Бундай катта-катта турнирларда муваффақиятли қатнашиш жуда муҳим. Ўз имкониятимиз ва салоҳиятимизни кўрсата олсак, бемалол гуруҳдан чиқсак бўлади. Қўлимиздан келганича мусобақада узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. Қаерда бўлса ҳам “Андижон” ўзини кўрсата олиши керак.

-  ОЧЛда қатнашиш сиз футболчиларга ҳам алоҳияда мотивация...

-  Ҳа, шундай. Кимлар учундир бу турнирда қатнашиш биринчи марта бўлади. Ўзимизни кўрсатсак балки хориждан яхши таклифлар бўлиши мумкин.

-  “Андижон”ни қандай гуруҳда тасаввур қиляпсиз?

-  Билмасам. Саудия Арабистони, Қувайт каби мамлакатларнинг жамоалари тушса керак.

-  Криштиану Роналдуга қарши тўп суришни орзу қиляпсизми?

-  Ҳа, Роналдуга қарши ўйнаб кўриш ниятим бор. Агар уни жамоаси билан бир гуруҳга тушиб қолсак бошқача тайёрланамизда. Қуръада ҳаммасини билиб оламиз.

Иккинчи даврага тайёргарликда кўпроқ нималарга эътибор қаратамиз, деб ўйлайсиз?

-  Захирамизни ҳам кучайтиришимиз керак. Битта таркиб билан қийин бўлади. 5-6 нафар янги ўйинчилар келса мураббийларнинг ўйлаган режалари амалга ошишига хизмат қилади. Ёшлар ҳали катта ўйинларга тайёр эмас. Уларга вақт керак, аммо жамоага қўшилиб кетишга ҳаракат қилишяпти. Янги футболчилар келганидан кейин бемалол асосий таркибдаги ўйинчининг ўрнини кучайтира оладиган бўлади, деб умид қиламан.

-  Жамоадан ижобий натижалар кутаётган мухлисларга нима дейсиз?

-  Бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин. Худо хоҳласа, иккинчи даврада уларни хурсанд қиламиз. Ўйинларимиз олдинда. Яна 15 та ўйинимиз бор. Ҳали бемалол юқори ўринларга кўтарилишга имкониятимиз бор.

Манба: https://fcandijan.uz
Киритилди: 00:24, 11.07.2025.
Ўқилди: 1194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.