Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

"Милан" юлдузига Саудиядан катта таклиф келди

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" клуби "Милан" футболчиси Кристиан Пулишични ўз сафига қўшиб олишга уринишда давом этмоқда.

Саудияликлар 26 ёшли вингерга қизиқиш билдираётгани бироз аввалроқ маълум бўлганди. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Ан-Наср" аллақачон Пулишич билан боғланган, аммо ҳозирча "Милан"га мурожаат қилмаган. "Россонерилар" раҳбарияти америкалик футболчини лойиҳанинг асосий фигураси деб ҳисоблайди, шу боис уни сотиш ниятида эмас.

"Transfermarkt" порталида Кристиан Пулишичнинг тахминий нархи - 50 млн евро. Футболчининг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, шунингдек, шартномани автоматик равишда бир йилга узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Киритилди: 08:09, 12.07.2025.
Ўқилди: 1314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик