Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Инчеонда Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Баҳо:
+ | -
Маълумки, жорий йилнинг 29 июнь – 6 июль кунлари Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ёпиқ иншоатларда ўтказиладиган спорт турлари ва жанг санъатлари бўйича IV Осиё ўйинлари ўтказилади. Худди Олимпия ўйинларида бўлгани каби Инчеонга ташриф буюрган спортчилар шаҳарчасида ҳам бирин-кетин иштирокчи давлатларнинг байроқлари кўтарилмоқда.      Бугун Тошкент вақти билан соат 11:00да Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилишига бағишланган тадбир ҳам бўлиб ўтди. Мамлакатимиз байроғини кўтарилишига бағишланиб ўтказилган тадбирда Ўзбекистон делегацияси аъзолари билан бирга, Осиё ўйинлари ташкилий қўмита вакиллари, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари иштирок этдилар.    Тадбирда сўзга чиққанлар, Ўзбекистонда спорт соҳасини ривожлантиришга Давлат раҳбари томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда спортчиларга яратиб берилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб, ўз олдиларига доимо юқори мақсадларни қўядиган юртимиз спортчиларига бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилашди.      Шундан сўнг, мадҳиямиз садолари остида музаффар байроғимиз сарбаланд кўтарилди. Давлатимиз байроғи кўтарилар экан, энди ана шу жараён спорт саройларига ҳам кўчсин, Ватанимиз байроғи мусобақалар давомида ҳам бир неча маротаба сарбаланд кўтарилсин дея ният қилинди.    Ҳа, инсон хаётида шундай воқеалар бўладики, ҳеч қачон унутилмайди, балки ширин хотира сифатида умрбод ёдда сақланади. Давлатимиз байроғининг кўтарилишига бағишланиб ўтказилган тадбир ҳам, унинг иштирокчилари хаётида унутилмас лаҳзаларни мухрлади, десак муболаға қилмаган бўламиз. Бу каби тадбирлар она Ватанга бўлган садоқатни, мехр-муҳаббатни, фидоийликни янада юксалтириб, қалбларда фахр ва ифтихор туйғуларини янада жўш урдиради.
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:35, 28.06.2013.
Ўқилди: 6502 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.