"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Байер"да ишлаётган Эрик тен Хаг "қизил иблислар"дан Антонини сотиб олишни инкор этмади.
"Унинг ажойиб фазилатлари бор, мен уни икки марта сотиб олганман. У менга ўғлимдек эди, ҳозир ҳам шундай. Ҳозирча биз унга қизиқиш билдирмаяпмиз, аммо кейинги вазиятни кузатиб борамиз", - деди нидерландиялик мутахассис.
"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли бразилиялик футболчини 58 миллион еврога сотишга тайёр.













