Италиянинг "Рома" клуби Бразилиянинг "Палмейрас" клуби ярим ҳимоячиси Ричард Риоснинг трансфери бўйича музокаралардаги иштирокини тўхтатди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Манбага кўра, бу қарорга футболчининг нархи баландлиги сабаб бўлган. Аввалроқ, Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби Риос учун 30 миллион евро таклиф қилган, бироқ футболчининг ўзи рад жавобини берганди. "Рома" эса ундан 6 миллион кам таклиф қилганди.
Асосан таянч зонасида ҳаракат қиладиган 25 ёшли колумбиялик футболчи 2023 йилдан бери "Палмейрас" шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда у барча мумкин бўлган клуб турнирларида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













