Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Тер Штеген 24 июлга қадар қарор қабул қилиши керак

Баҳо:
+ | -

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген 24 июлга қадар белида жарроҳлик амалиёти ўтказиш-ўтказмаслиги борасида бир қарорга келиши керак, деб ёзади AS.

Қайд этилишича, 33 ёшли дарвозабоннинг белидаги оғриқ жамоа билан машғулот ўтказишга тўсқинлик қилмоқда, шу боис клуб жарроҳлик амалиётини ўтказишни талаб қилмоқда. Бироқ футболчининг ўзи буни истамаяпти ва ўз ҳиссиётларига ишонч ҳосил қилиш учун бироз вақт беришни сўради.

Бундан ташқари, жамоа тер Штегеннинг таътилдан қайтганидан кейинги ноодатий хатти-ҳаракатларига эътибор қаратди. Манбалардан бирининг таъкидлашича, дарвозабон сўнгги бир неча кун ичида ўзини жуда ғалати тутмоқда ва ҳамма нарсадан шикоят қилмоқда. Тахминларга кўра, футболчининг бундай хатти-ҳаракатига бош мураббий Ханс-Флик билан яқинда бўлиб ўтган суҳбат сабаб бўлган бўлиши мумкин, у тер Штегенга у энди жамоанинг асосий дарвозабони эмаслигини айтган.

Тер Штеген "Барселона" сафида 2014 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. 2024/25 йилги мавсумда у "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ўтказиб юборди ва 1 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 06:49, 19.07.2025.
Ўқилди: 1876 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик