Муборакнинг “Машъал” клуби 3 нафар футболчи билан шартномани бекор қилди, дея хабар беради ПФЛ расмий сайти.
Қайд этилишича, жамоа Иброҳим Нўъмонов, Азизбек Одилов ва Владимир Вагин билан хайрлашган.
Нўъмонов 1-даврада “газчилар” сафида Суперлигада 13 та ўйинда майдонга тушди. Вагин кубок доирасида 1 та баҳсда ўйнади.













