Тони Фрейша Маркус Рэшфорднинг Нико Уильямсдан кучли эканлигини айтди.
"Барселона" Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аввалроқ, Каталония клуби Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб ололмаганди - вингер "Атлетик" билан шартномасини 2035 йилгача узайтирганди.
"Рэшфорднинг имзоланиши - ажойиб янгилик. Шубҳасиз, у Нико Уильямсдан яхшироқ ўйинчи," - деб ёзди "Барселона" собиқ директори твиттерда.













