Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Жоау Феликс фаолиятини "Бенфика"да давом эттириши мумкин.
A Bola хабарига кўра, португалиялик учун курашда "Бенфика" устунлик қилмоқда, аммо "бургутлар"нинг таклифи "Челси"га ёқмаяпти.
Португал клуби Феликснинг 50 фоиз ҳуқуқларини 20 миллионга сотиб олмоқчи, "аристократлар" бошқа йирикроқ таклифларни кутмоқда.













