"Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Луисга ҳамон Англия Премьер-лигаси вакилларига қизиқиш билдирмоқда.
27 ёшли футболчига "Ноттингем Форест" клуби даъвогарлик қилмоқда. Журналист Николо Скиранинг ёзишича, бразилиялик футболчи "ўрмончилар"нинг трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Клуб ўтмишда "Астон Вилла"нинг собиқ ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирган, аммо сўнгги пайтларда миш-мишлар камайган.
Дуглас Луисни ўз сафида кўрмоқчи бўлган клублар орасида "Эвертон" ва "Вест Хэм" ҳам бор. Футболчининг машҳур Transfermarkt порталидаги нархи - 30 млн евро. Ўтган йили "Ювентус" ярим ҳимоячини "Астон Вилла"дан 50 млн евродан кўпроққа сотиб олган эди.













