Антон Штах "Хоффенхайм"дан "Лидс"га кўчиб ўтди.
26 ёшли ярим ҳимоячи АПЛ клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси 20 миллион евро ва бонуслар бўлиши хабар қилинганди.
Бундеслиганинг ўтган мавсумида Штах 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













