Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевнинг кетиши тўғри қарор бўлди"

Баҳо:
+ | -

ЦСКАнинг собиқ футболчиси Дмитрий Хомуха Аббосбек Файзуллаевнинг пойтахт клубини тарк этиши бўйича фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ярим ҳимоячини Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби 7,5 млн еврога сотиб олиши айтилган эди.

"Менинг фикримча, бу ҳаммани қониқтирадиган яхши қарор. Футболчининг ўзи ҳам жамоани тарк этишни хоҳлади ва клуб бундан фойда кўрди," - дея Хомуханинг сўзларини келтиради Vprognoze.ru.

Шунингдек, мутахассис Файзуллаевнинг ўйинига ижобий баҳо бериб, футболчи "ҳарбийлар" сафида ўзини яхши кўрсатганини айтди.

Москванинг ЦСКА клубида ўтказган икки мавсумида ярим ҳимоячи 72 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 22 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 16:04, 22.07.2025.
Ўқилди: 1368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик