"Милан"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Алексис Салемакерс клубнинг янги мураббийи - Массимилиано Аллегридан жуда хурсанд. Бу ҳақда у Италиянинг La Gazzetta Dello Sport нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, у ушбу мураббий қўл остида ҳар қандай позицияда ўйнашга тайёр.
"Милан"га қайтганимдан хурсандман. Профессионал сифатида "Болонья"га ҳам, "Рома"га ҳам қўлимдан келганини бердим. Аммо "Милан" менинг миямда ва қалбимда алоҳида ўрин тутади ва мен ҳар доим қайтишни хоҳлаганман. Мен шу клубга тегишлиман," - дейди Салемакерс.













