Лукас Перри "Лион"дан "Лидс"га ўтди.
Инглиз клуби 27 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 4 йиллик шартнома имзоладилар.
Францияликлар битим қиймати 16 миллион еврони ташкил этганини, яна 2 миллион евро бонус сифатида тўланиши мумкинлигини маълум қилди. Бундан ташқари, "Лион" футболчининг кейинги сотувидан тушган фойданинг 10 фоизини олади.
Ўтган мавсумда бразилиялик дарвозабон Лига 1да 33 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол ўтказиб юборган.













