Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Арсенал"да бошқа суперҳужумчини кутишган эди

Баҳо:
+1 | -

Лондоннинг "Арсенал" клубидагиларнинг барчаси ҳам Виктор Дьёкерешнинг трансферига ишонмаган. Шанба куни "канонирлар" узоқ кутилган трансферни расман эълон қилди. 27 ёшли ҳужумчи Лиссабоннинг "Спортинг" клубидан сотиб олинди ва инглиз грандига бонусларни ҳисобга олмаганда 65 млн евродан кўпроққа тушди.

Журналист Мигель Дилейнининг таъкидлашича, "Арсенал"нинг таҳлилий жамоаси деярли бир овоздан Дьёкереш ўрнига Беньямин Шешкони қўлга киритиш тарафдори бўлган. Ўйинчиларнинг ҳозирги даражаси лондонлик таҳлилчилар томонидан тахминан бир хил баҳоланган, аммо словениялик беш ёшга ёшроқ, шунинг учун тахминларга кўра, у ҳали ҳам сезиларли даражада ўсиши мумкин, Виктор эса аллақачон ўзининг энг юқори чўққисига чиққан.

"Спортинг"нинг собиқ юлдузи номзодини спорт директори Андреа Берта қўллаб-қувватлади, у таҳлилий маълумотлардан кўра визуал баҳога кўпроқ ишонади. Италиялик функционер "РБ Лейпциг"нинг Шешко бўйича сўровини жуда юқори деб баҳолади - тахминан 75 млн евро.

Киритилди: 08:27, 27.07.2025.
Ўқилди: 3563 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.