Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Ювентус" испан клубидан рад жавобини олди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Ювентус" клуби "Осасуна" ҳимоячиси Флавьен Бойомони ўз сафига қўшиб олишга уриниши муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда Football Espana портали хабар бермоқда.

"Осасуна" раҳбарияти "Ювентус"га Бойомони сотишдан бош тортди, чунки жамоа асосий таркибнинг яна бир муҳим ўйинчисини йўқотишни истамади. Яқинда жамоадан Бильбаонинг "Атлетик" клуби таклифини қабул қилган Хесус Аресо кетган эди.

Камерунлик Бономо бир йил олдин "Вальядолид"дан 5 миллион евро эвазига "Осасуна"га ўтган эди. 23 ёшли марказий ҳимоячи ўтган мавсумда клуб учун 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Фақатгина "Ювентус" 25 миллион евро товон пули тўлашга рози бўлсагина, Бономо жамоани тарк этиши мумкин. Ҳозирча "кекса синьора" бу маблағни беришга тайёр эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Киритилди: 20:21, 27.07.2025.
Ўқилди: 830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.