Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

"Барселона" Рэшфорд ва Гарсияни рўйхатдан ўтказиш учун ёш иқтидорларни сотишга тайёр

Баҳо:
+3 | -

"Барселона" янги келган футболчилар - "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган Маркус Рэшфорд ва Жоан Гарсияни рўйхатдан ўтказиш учун ўзининг истиқболли футболчиларидан бирини сотишни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo нашри хабар беришича, молиявий чекловлар 1:1 ҳисобидаги қоидага қайтганига қарамай, "кўк-анорранглилар"нинг трансфер бозорида эркин ҳаракат қилишига халақит бермоқда.

Клуб шартномаси 2027 йилгача амалда бўлган 19 ёшли Ян Вирхили билан хайрлашишга тайёр. Ёш ҳужумчи ҳозирча асосий жамоада бирорта ҳам ўйин ўтказмаган, бироқ "Мальорка" ва "Жирона" каби клублар эътиборини тортган. Шу билан бирга, каталонияликлар футболчининг тақдири устидан назоратни сақлаб қолишни истайди ва Пабло Торреда бўлгани каби ижарага бериш ёки қайтариб сотиб олиш опцияси билан трансфер вариантини кўриб чиқмоқда.

Вирхилининг сотилиши бу мавсумда "Барселона"да дебют ўйинларини ўтказиш истагида бўлган Рэшфорд ва Гарсияни рўйхатдан ўтказиш учун калит бўлиши мумкин. Ханси Флик шогирдлари ўтган йилги Ла Лигадаги ғалабадан сўнг Испаниядаги етакчи мавқеини сақлаб қолишга ва мавсум бошланишидан олдин таркибни кучайтиришга умид қилмоқда.

Киритилди: 22:42, 28.07.2025.
Ўқилди: 6329 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.