Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -

Покистон тоғларида тош кўчкиси остида қолган биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Лаура Далмаер ҳалок бўлди. Бу ҳақда унинг менежери хабар берди.

Икки кунлик қидирувдан сўнг унинг жасади қутқарувчилар томонидан топилган. Далмаер 28 июль, душанба куни маҳаллий вақт билан тушга яқин тахминан 5700 метр баландликда тош кўчкиси остида қолган. Об-ҳаво шароити ва тош кўчиши хавфи юқори бўлганлиги сабабли унга фақат ҳозирга келиб етиб бориш имкони туғилган.

Аниқланишича, фожиали ҳодиса Далмаер шериги билан баландлиги 6069 метр бўлган Лайла чўққисига кўтарилаётганда юз берган.

Собиқ биатлончи тоғ ва чанғи бўйича сертификатланган йўриқчи, тоғ-қутқарув хизматининг амалдаги ходими бўлиб, тажрибали алпинист ҳисобланган.

Лаура Далмаер биатлон тарихидаги энг кўп унвонли спортчилардан бири ҳисобланади. У илк бор 2013 йил 1 март куни Ослода ўтказилган Жаҳон кубогида иштирок этган бўлса, 2015 йилда Германия эстафетаси таркибида жаҳон чемпионатининг биринчи олтин медалини қўлга киритган. Умуман олганда, у етти маротаба жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган. 2018 йилги Пхенчхан Олимпиадасида у иккита олтин медал - спринт ва таъқиб пойгаларида ғолиб бўлган, шунингдек, якка тартибдаги пойгада бронза медалини қўлга киритган. Бундан бир йил аввал у Германия Федератив Республикасида “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб эътироф этилганди.

Алпинизм ва қояга чиқиш билан шуғулланишдан ташқари, собиқ биатлончи сўнгги пайтларда ZDF телеканалида эксперт сифатида фаолият юритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:51, 30.07.2025.
Ўқилди: 3097 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.