Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"МЮ" Шешко учун 90 миллион евро сарфлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"нинг 22 ёшли ҳужумчиси Беньямин Шешко билан шартнома имзолаш бўйича музокараларни бошлади. Футболчининг эҳтимолий трансфери 79 млн фунтни (90 млн евро) ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар бермоқда.

Манбага кўра, словениялик футболчига даъвогарлик қилаётган "Ньюкасл" форвард учун курашда "қизил иблислар"га енгилганини тан олган. "Ҳаккалар" Шешкони ҳужумчи Александр Исакга ўринбосар сифатида кўраётганди.

Таъкидланишича, "Манчестер Юнайтед" клуби Шешко хариди бўйича келишувни молиялаштира олишига ишонмоқда.

Ўтган мавсумда Шешко барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:45, 02.08.2025.
Ўқилди: 1745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.