Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа ҳужумчиси Гонсало Гарсиянинг келажагини ҳал қилди.
Marca хабарига кўра, 21 ёшли испаниялик форвард янги мавсумда асосий жамоа таркибида лигадан ўтказилади ва унга 9-рақам берилади.
Гарсиянинг клуб билан шартномаси 2027 йил ўрталарига қадар мўлжалланган. У "қироллик клуби" асосий жамоасида 12 та ўйинда 5 та гол уриб, 2 та ассист берган.













