"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас "Барселона" вингери Ламин Ямал ҳақидаги саволга жавоб берди.
Якшанба куни жамоалар Жоан Гампер кубогини ўйнашади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олиши режалаштирилган.
"Ямал - ажойиб ўйинчи. Замонавий футбол ҳаддан ташқари механизатсиялашган, шунинг учун бундай истеъдод ва сеҳрга эга ўйинчилар жуда муҳим," - дея Фабрегаснинг сўзларини келтиради Managing Barca.













