Кириш Регистрация

Хендерсон Англия суперкубогидаги ғалаба ҳақида: «Бу – клуб тарихидаги муҳим лаҳза»

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

“Кристал Пэлас” дарвозабони Дин Хендерсон “Ливерпул”га қарши Англия суперкубоги баҳсидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Сўз билан таърифлаш қийин бўлган ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпман. Мураббий иккинчи бўлимда бизда ижобий лаҳзалар бўлишини айтди. “Кристал Пэлас” бу ўйинда ғалабага ҳақли эди.

Пенальтилар сериясига тайёргарлик ишлари ажойиб бўлди. Менга ёрдам берган ва қўллаб-қувватлаган барчадан миннатдорман.

“Ливерпул”ни мағлуб этиш – шунчаки ақлбовар қилмайдиган нарса. Улар ўйинга фаворит сифатида киришди. Чунки рақиб жамоада жуда яхши ўйинчилар бор. Биз уч ой ичида иккита совринни қўлга киритдик. Бу эса клуб тарихидаги муҳим лаҳзадир”, - дея Хендерсоннинг сўзларидан келтиради BBC.

Киритилди: 00:33, 11.08.2025.
Ўқилди: 2045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.