Туркиянинг "Фенербахче" клуби украиналик футболчи, "Арсенал"нинг чап вингери Александр Зинченко билан боғлиқ вазият билан қизиқди.
Бу ҳақда журналист Серкан Ҳамзаўғли Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Манбага кўра, "Фенербахче" спорт директори Девин Озек украиналик футболчи бўйича Англияда "Арсенал" спорт директори Андреа Берта билан аллақачон учрашган.
"Канонирлар" футболчининг трансфери учун тахминан 15 миллион евро олишни исташларини билдиришган.
Таъкидланишича, агар "Фенербахче" Зинченко билан шартнома шартларини келишиб олса, "Арсенал" уларни музокараларда кутиб олишга тайёр.













