Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Ан-Наср" "Бавария" учун таклифни янада оширди

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" "Бавария" вингери Кингсли Команнинг трансферини амалга оширишга уринишда давом этмоқда.

Мюнхенликлар Саудия клубининг 22 млн евролик дастлабки таклифини рад этди, аммо музокаралар шу билан якунланмади. Bayern & Germany’нинг Саудия Арабистонидаги манбаларига таяниб хабар беришича, "Ан-Наср" бонусларни ҳисобга олмаганда 25 млн еврогача ўз таклифини оширди. "Бавария" ҳозирча жавоб бермади.

Миш-мишларга кўра, Кингсли Команнинг ўзи аллақачон Ар-Риёд клуби билан шартнома борасида келишиб олган. 29 ёшли французнинг ҳисобида ўтган мавсумда Венсан Компани жамоаси сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда 9 та гол ва 6 та ассист бор.

Киритилди: 13:11, 11.08.2025.
Ўқилди: 889 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.