"Барселона"нинг испаниялик ҳужумчиси Ферран Торрес жамоада қолишга қарор қилди, деб хабар беради Mundo Deportivo.
Манбага кўра, ўтган муваффақиятли мавсумдан сўнг Торрес бор эътиборини "Барселона" билан ривожланишда давом этишга қаратган.
"Кўк-анорранглилар" Торресни 2022 йилда "Манчестер Сити"дан сотиб олганди. Бироқ футболчи ўзининг иқтидорини фақат ўтган мавсумда кўрсатди.













