"Фулхэм" ҳужумчиси Родриго Мунис Карвальо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Журналист Жанлука Ди Марционинг ўз сайтида маълум қилишича, "Аталанта" 24 ёшли бразилиялик футболчи учун иккинчи таклифни - 35 миллион евро, шунингдек, бонуслар кўринишида 5 миллион евро таклиф қилган. Аммо инглиз клуби аввалига футболчига ўринбосар топмоқчи.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Родриго Мунис 2024/25 йилги мавсумда барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













