Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Аҳмаджон Мусаев: «Минимум вазифа бажарилди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев жаҳон чемпионати учун белгиланган минимум вазифа бажарилганини маълум қилди.

2 июль куни Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари старт олди. Босқич ўйинлари доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси грециялик тенгқурларига қарши майдонга тушди. Қизиқарли курашларга бой бўлган баҳс 3:1 ҳисобида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари ғалабаси билан якунига етди.

«Мусобақадан аввал биз, биринчи галда гуруҳдан чиқишни ва энг камида чорак финал босқичига қадар етиб боришни мақсад қилгандик. Уругвайга қарши аламли ўйиндан сўнг жамоа ўзини қўлга олди ва бугунги осон бўлмаган ўйиндан сўнг чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чорак финалида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши тўп суради. Аҳмаджон Мусаевнинг сўзларига кўра, бу босқичда ҳеч қандай кучсиз рақиблар бўлмайди.

«Жаҳон чемпионатида жаҳоннинг энг кучли терма жамоалари иштирок этади. Чорак финалда эса, шубҳасиз, мусобақанинг энг кучли саккиз жамоаси бўлади. Бизга ким рақиби бўлиши аҳамиятсиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз аввалгидек кучли тайёргарлик кўриш ва янада яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилаверамиз», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Мусобақа давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Бурса, Анталия, 2 июль куни эса Газиантеп шаҳрида меҳмон бўлди. Терма жамоа қайси шаҳарда бўлса, ўзбекистонлик футбол мухлислари ҳам ўша ерда ҳозиру нозир бўлиб, терма жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришибди. Ўзбекистонлик мухлисларнинг ўзига хос ва эътиборга молик фаоллиги маҳаллий – туркиялик ишқибозларни ҳам илҳомлантирмоқда.

«Турклар ва ўзбеклар – бу туркий қардош миллатлардир. Кўп сўзларимиз бир-бирига ўхшайди, ҳатто турк журналистлари берадиган баъзи саволларни таржимонсиз ҳам тушунаман. Албатта, ўзбекистонлик томошабинлар билан бир қаторда туркиялик футбол мухлисларининг Ўзбекистонни бундай фаол қўллаб-қувватлаб туришлари бизга куч бағишлайди. Бунинг учун уларга ўз ташаккурларимни билдираман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 08:06, 03.07.2013.
Ўқилди: 6355 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.