Кириш Регистрация

Конте: "Де Брюйне ҳаммани ҳайратда қолдирди"

Баҳо:
+ | -

"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне ҳақида гапирди. Бельгиялик ёзда "Манчестер Сити"даги ўн мавсумдан сўнг неаполликлар таркибига бориб қўшилди.

"Де Брюйне бу муҳитга бутунлай киришиб кетди. У ишнинг қанчалик муҳимлигини жуда яхши тушунади, ортиқча гапирмайди. Бу шу ерда бўлган ўйинчилар учун жуда керакли харид эди. Кевин ажойиб карьера қилиб, бу ерга келган. У бир сония ҳам машғулотларни ўтказиб юбормайди. У ҳар доим қўлидан келганини қилган ва ҳамма учун очиқ бўлган. Энди уч ва тўрт ярим ҳимоячи ўртасидаги мувозанатни тўғри топишга ҳаракат қиламиз. Олдинда кўплаб ўйинлар бор. Де Брюйне - ажойиб йигит. У ҳаммани ҳайратда қолдирди," - деди Конте журналистларга.

А Серия 1-турида "Наполи" сафарда "Сассуоло"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 23 август, шанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 01:04, 14.08.2025.
Ўқилди: 1152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик