"Ан-Наср" ярим ҳимоячиси Отавио "Ал-Дирия" учун устувор мақсад бўлиб турибди, деб хабар берди Х ижтимоий тармоғида инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 30 ёшли португалиялик футболчига Туркия клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Отавио 2023 йилда "Ан-Наср"га ўтганди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
2024/25 йилги мавсумда Отавио барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













